UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  4 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

"Милан" афсонаси Паоло Мальдини билан интервью Янгиликлар

"Милан" афсонаси Паоло Мальдини билан интервью

“Sport 360”га берган интервьюсида “Милан”нинг афсонавий ҳимоячиси Паоло Мальдини клубни сотиш, футболда узоқ йиллик фаолияти сирлари ва майдондаги энг кучли рақиблари хусусида берилган саволларга жавоб қайтарди.


Паоло Мальдини, Франко Барези ва Алессандро Костакурта каби футболчилар содиқлик намунаси бўлиб хизмат қилишган. Паоло 24 йиллик фаолияти давомида 26 совринга эга чиққан. У фаолиятини тугатгандан кейин жамоа фақат бир бор чемпионликка эришди.

- Ҳозир бир жойда кўп ўйнаш осон эмас. Мен Миланда туғилдим ва қадрдон клубим билан барча муваффақиятга эришдим. Ҳозир бундайларни камдан-кам учратасан. Ҳар кимнинг ўз мақсади бор. Ўйнашни бошлаганимда италиялик футболчилар бошқа мамлакатга кетишни хоҳлашмасди. Энди бу одатий қабул қилинади. Менимча, тўғри одамлар тўғри клубга дуч келса, бундан ажойиб нарса чиқади. “Милан”да бутун фаолиятини ўтказган кўплаб ўйинчилар бўлган. Бизга осонроқ эди, чунки ғалаба шукуҳи шунчалик яшардики, ҳеч ким жамоани тарк этишни истамасди, - деб таъкидлади Паоло.

- Мальдинининг футболда узоқ йил фаолият кўрсатиши сири нимада?

- Ота-онамнинг келиб чиқишида. Бу ҳам муҳим жиҳатлардан бири. Яна менга фаолиятимни жароҳатсиз ўтказишимда омадим келган. Шулар туфайли “Милан”да 25 йил ўйнаш насиб этди.

- Ҳозирги жамоа ўша “Милан”нинг соясига ўхшайди. Сильвио Берлускони клубдаги 30 йиллик бошқарувини тугатишга тайёргарлик кўряпти ва янги хўжайинлар билан клуб яна шуҳратини тиклаши мумкин. Бунга қандай қарайсиз?

- Клубни сотиш вақти келган. Берлускони жамоага бошқа пул сарфлашни истамаяпти. Энди унда “Милан”га эътибор қаратиш учун олдингидек вақт йўқ. Лекин клуб ҳамиша унинг юрагида қолади, у жамоани жуда севади. Бироқ уни сотию юборишнинг пайти етди.

Кейинги мавсум осон бўлмайди. Навбатдаги хўжайин ким бўлиши аниқ эмас. У клубнинг неча фоизини сотиб олиши аниқ эмас. Мавсум деярли бошланмоқда, демак кўп янги футболчиларни кутиш керак эмас.

- Винченцо Монтелланинг тайинланувига қандай қарайсиз?

- У ажойиб футболчи бўлган ва Монтеллага қарши ўйнаш жуда қийин кечган. У бошқарган клублар ҳам ажойиб футбол намойиш қилган. Улар тўпни яхши назорат қилади. Кўрамиз, жамоага ким келади ва у билан нима қилиш мумкин бўлади, аммо Монтелла “Милан” учун яхши танлов.

- Сиз билан тенгдош футболчиларнинг мураббийлик фаолияти ҳақида фикрингиз қандай?

- Антонио Конте, Карло Анчелотти, Франк Райкаард – улар туғма мураббий. Ҳаётни ўзгартириш, ўйинчидан мураббийга айланиш – катта қадам. Бунга тайёр бўлиш керак. Конте бошидан бунга тайёр бўлган. У футбол тарихини ёзадиган ёш мураббийлардан биридир.

Майдонда у ҳеч қачон таслим бўлмаган ва энди ўйинчилардан ҳам шуни талаб қилади. Италияда Евро-2016дан олдин муаммолар кўп эди. Бир қатор ярим ҳимоячилар сафдан чиқишди. Лекин Контени бу ташвишлантирмади. Умид қиламанки, Антонио “Челси”да муваффақиятларга эришади. Премьер-лига умуман бошқа олам. У дастлаб чемпионатни тушуниб олиб, кейин ўйинчиларга улардан нима хоҳлашини тушунтириши керак. Осон бўлмайди, лекин у бунинг уддасидан чиқади деб ўйлайман.

- Ўғлингиз Кристиан асосий таркибдан жой олса, сизга умрбод топширилган 3-рақамли либосда майдонга тушиши мумкин.

- Охирги икки йилда Кристиан кўп ўйнамади, чунки икки бор бир тиззасини синдириб олди. Унинг ёшида бундай жароҳатлардан сўнг тикланиш оғир, шунинг учун унга сардорлик боғичини ишониб топширишди. Болаларим қандай ўйнаётганини кўрганимда бундан фахрланаман.

Айни пайтда энг кучли ҳимоячи ким?

– Тиаго Силва. Ўтган йили у жуда яхши ўйнамади, лекин терма жамоага нега чақиришмаганини билмайман. Бразилиялик орасида унга тенг келадиган ҳимоячи йўқ. Унда ҳамма нарса бор: фикрлаш, техника, куч, ҳавода ўйнаш – энг яхши бўлиш учун барчаси.

Сизга қарши ўйнаган энг яхши футболчи ким?

– Диего Марадона. Яна“Интер”да ўйнаган пайтда Роналдо. Унга қарши ўйнаш қийин эди. чунки у катта, 80 килограммдан оғирроқ эди, бироқ даҳшатли даражада тез ва техникали.

– Машғулотларда энг қийин рақиб ким бўлган?

– 1994 йил Рууд Гуллит машғулотда ўнг қанотда ўйнаган. Одатда учрашувда ўша ерда ўйнамасди, аммо қаршилик қилиш осон кечмаган. Гуллит ажойиб футболчи бўлган.

“Милан” ўйинларини ҳалигача томоша қиласизми?

– Футбол кўришни ёқтираман. Ўзим доим ўйнаганман ва шу сабабли ишқибоз бўлмаганман. “Милан”нинг муҳим учрашувларига ташриф буюриш имконияти юзага келса, бундан жуда хурсанд бўламан.

– Билишимиз бўйича теннисни ёқтирасиз. Энг ёқтирган теннисчингиз ким?

– Тиззаларим аввалгидек эмас, лекин дўстларим билан теннис ўйнашни ёқтираман. Рожер Федерерни кузатиш кўпроқ ёқади. Жокович охирги пайтларда яхши бўлса-да, Федерер шунчаки ажойиб.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика