“Милан” А Cерия доирасида кетма-кет 20 та ўйиндан бери ютқазмаяпти
23 ноя 2020 07:58
Янгиликлар
“Милан” А Cерия доирасида кетма-кет 20 та ўйиндан бери ютқазмаяпти
“Милан” А Cерия 8-тури доирасида сафарда “Наполи”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Стефано Пиоли шогирдлари А Cерия доирасида кетма-кет 20 та ўйиндан бери мағлуб бўлгани йўқ. Жамоа сўнгги бор мусобақа доирасида 8 март санасида ўтказилган “Женоа”га қарши баҳсда (1:2) ютқазганди. Шундан сўнг “Милан” 15 та ғалаба ва 5 та дуранг қайд этди.
Шунингдек, “россонерилар” А Cерия 2003/04 йилги мавсумидан бери илк бор мусобақанинг дастлабки 8 турида 20+ очко тўплашга эришди. Қайд этиш жоиз, “Милан” ўша мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар