"Милан" 16 йил ичида илк маротаба еврокубоклардан четда қолди

Aziz Tukhtamuradov
19 май 2014, 08:23
"Милан" жамоаси сўнгги турдаги ғалабага қарамасдан Европа Лигасига йўлланма олишни уддасидан чиқмади.

«Россонерилар» 57 очко тўплаган ҳолда А серияда саккизинчи ўринни эгалладилар.

Шу тариқа "Милан" 1998-йилдан бери илк маротаба Еврокубоклардан четда қолишди. Ўшанда миланликлар чемпионатда 10-ўринни эгаллаган эдилар.

Эслатиб ўтамиз, келаси йили Италия номидан Чемпионлар Лигасида «Ювентус», «Рома» ва «Наполи», Европа Лигасида эса «Парма», «Фиорентина» ва «Интер» жамоалари иштирок этадилар.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›