Микель Артета "Борнмут" билан дурангдан кейин: "Ўйин менга ёқди"
26 дек 2019 23:12
Янгиликлар
Микель Артета "Борнмут" билан дурангдан кейин: "Ўйин менга ёқди"
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета "Борнмут"га қарши (1:1) дебют баҳсидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Машғулотда режалаштирганларимизни бугун майдонда намойиш қила олдик. Кайфият, хоҳиш ва ўйинга бўлган муносабат мен кутгандан яхшироқ бўлди. Жамоа бундай ритмда ўйнашга одатланмаган. Ўйин шиддатли кечди ва менга жуда ҳам ёқди.
Ўзилга келсак, менимча яхши ўйнади. У майдонда анча тер тўкди. Ўзилнинг узатмаларидан кейин 3-4 та гол уришимиз мумкин эди, аммо ҳужумни якунлашда муаммоларга дуч келдик", – дейди Артета.
Фикрлар