UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42Марко Асенсио Ла Лигага қайтиши мумкин  0 09:18"Бавария" "Боруссия" юлдузини нишонга олди  0 08:51Рэшфорд Лондон клубига ўтишга рози бўлди  2 08:22"Наполи" ва "Манчестер Юнайтед" Гарначонинг нархи борасида келиша олмаяпти  1 07:58"Челси" ва "Арсенал" 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  2 07:32"Валенсия" Ансу Фатини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 07:05Антони Ла Лига клубига ўтишга яқин  1 02:59Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Хетафе"ни мағлуб эта олмади  93 02:41А Серия. Лукакунинг 78-дақиқада урган голи "Наполи"га "Аталанта"га қарши Бергамодаги ўйинда ғалабани тақдим этди  4 01:20Деле Алли А Серия клубига ўтади  0 00:55Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Боруссия Мёнхенгладбах"га 3та гол урди  0 00:33АПЛ. Салибасиз "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди  13 00:04А Серия. "Ювентус" "Милан"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  3 23:40Расман: "Қизилқум" "Насаф" собиқ легионерини трансфер қилди  6 23:29Лига 1. ПСЖ Ҳусановсиз қолган "Ланс" устидан иродали ғалабага эришди  4

Микаэль Лаудруп: "Бизни катта синов кутяпти" Янгиликлар

Микаэль Лаудруп: "Бизни катта синов кутяпти"

“Лахвия” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининнг иккинчи қисмида қатарликлар устози Микаэль Лаудруп ва ярим ҳимоячи Абдулраҳмон Муҳаммад иштирок этди.
- “Бунёдкор” билан баҳсга яхши тайёрландик. Рақиб жуда кучли жамоа. Гарчи Тошкентдаги баҳсда кичик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, “Бунёдкор” бизга етарлича ташвиш туғдирганди. Шунинг учун ҳам эртага бизга осон бўлади, деб ўйламайман. “Бунёдкор”ни “плей-офф” босқичида Осиёнинг бугунги кундаги грандларидан бири “Ал-Жазира”дан устун келганди. Аслида жамоа кўрсатаётган ўйин жуда яхши. Лекин ўзбекистонликларга бироз омад етишмаяпти. Буни уларнинг нафақат бизга қарши ўтказган ўйини балки рақибни ўрганиш жараёнида “Персеполис” билан баҳсдаги ҳаракатларини ҳам билганим учун гапиряпман. Яна қайтариб айтаман, эртага бизни катта синов кутиб турибди. Биз Қатарда чемпионлик остонасида турибмиз. Лекин Чемпионлар лигасида ҳали ғолиб чиқишга тайёрмиз, дея олмайман. Қатар чемпионати секин-аста кучайиб бормоқда. Лекин ҳали Осиёнинг энг кучли лигасига айланиб улгурмади, - дейди Микаэль Лаудруп.

- Қатар чемпионатида кўрсатган сўнгги ўйинимиз мухлисларни ранжитди. Эртанги баҳсда ғалаба қозониб, ишқибозларимизга яна хурсандчилик улашишга ҳаракат қиламиз. “Бунёдкор” тўсиғидан ўтиб олсак, гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз кескин ошарди, - дейди Муҳаммад Абдулраҳмон.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика