UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Мигел Родриго: "Таиланд ёки Вьетнам? Доччи демо ии" Янгиликлар

Мигел Родриго: "Таиланд ёки Вьетнам? Доччи демо ии"

Осиё чемпионати 3-туридан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида японлар мураббийи Мигел Родриго иштирок этди.
“Ўйин натижасидан хурсандман. Австралия терма жамоаси ҳимояда жуда яхши ўйнади. 30га яқин гол уриш учун имкониятлар бўлди. Шунга қарамай кучли жамоага қарши ғалабага эриша одик. 100 фоизли натижа билан чорак финалга чиқдик. Хурсандман”, - дейди Мигел Родриго.

- Мусобақанинг муҳим палласи етиб келмоқда. Япония бугун кам гол урди. Бу нимадан далолат?
- Малайзия ва Австралия савияси турлича бўлган жамоалар ҳисобланади. Австралия ҳимояда жуда кучли ўйнайди. 11:1 ҳисобида ютган ўйинимиздан кўра бугунги баҳс менга кўпроқ ёқди. Тўпни яхши назорат қилдик.

- Чемпионат бошланмасидан олдин бу гуруҳдаги барча жамоа устозлари бир овоздан ушбу гуруҳни энг кучли дейишганди. Япония бу гуруҳдан 100 фоизли натижа билан чорак финалга чиқди. Бу дегани сизнинг жамоаингиз чемпионлик учун энг асосий фаворитми?
- Эрон фаворит. Улар Осиё футзалининг қироллари. Форслар Осиёда 10 марта чемпион бўлишган.  Тўғри охирги чемпионатларда Япония чемпион бўлди. Аммо барибир Эрон яққол фаворит.

-  Австралия футзалига қандай баҳо берасиз?
- Роберт Варела билан гаплашдим. Уларда футзал билан шуғулланадиган бўлим йўқ. Бундан ташқари футзал лигаси йўқ. Улар узоқ муддатли йиғин ўтказиб Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришди. Футбол бўйича Осиё чемпиони бўлган Австралияда футзал лигаси йўқлиги мени ҳайрон қолдирди. Умид қиламанки қитъада футзал ривожланиб бораверади. Варела жуда малакали мураббий ҳисобланади. Австралия терма жамоаси 6та йиғин ўтказди ва чорак финалга чиқди. Бунда мураббийнинг хиссаси жуда катта. Буни ақлли мураббийгина амалга ошира олади.

- Таиланд ёки Вьетнам? Қайси бири?
- Доччи демо ии (кулади). Бу япончасига фарқи йўқ дегани.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика