Мезбон ҳакамлар ишлайдиган учрашувда Ўзбекистон Исроилга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди

Alisher
30 май 2023, 08:37
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида Исроилга қарши ўйин ўтказади.

Учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Мазкур баҳсда бош ҳакам сифатида Фалкон Яел (Аргентина) ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Дел Ессо Максимилиано ва Родригез Факундо ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Лопез Кастельяносга (Гватемала) топширилган. 

Эслатиб ўтамиз, учрашув 31-майга ўтар кечаси соат 02:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: https://t.me/FAUzbekistan