UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28Неймар собиқ жамоасига қайтишга яқин  0 23:07"Локомотив" Туркияда "Уфа"га қарши ўйнайди  0 22:51"Сўғдиёна" БААда "Ростов"га йирик ҳисобда ютқазди  4 22:16"Бетис" Антони маошининг катта қисмини тўлайди  1 21:54"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди  9 21:39Футзал. Мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди  0 21:24"Нефтчи" Туркиядаги бешинчи ўртоқлик ўйинида тўртинчи марта дуранг ўйнади  8 21:09Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди  3 20:53Аморим "Манчестер Юнайтед"дан хафа бўлди  7 20:29"Бавария" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 19:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Насаф"га 7 та гол урди (+ якуний мусобақа жадвали, рамзий жамоа)  1 19:34Сульшер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Бешиктош"да кўрмоқчи  0 19:05Пол Мерсон: "Агар "Челси" "Манчестер Сити"га ютқазса, ҳайратда қоламан"  25 18:41"Челси" "Сент-Этьен"дан 19 ёшли хавбекни сотиб олиши мумкин  0 18:23Футзал бўйича Олий лига. Кумуш ва бронма медали эгалари маълум  1

Мэйсон Гринвуд МЮга қандай кириб келгани ҳақида гапирди Янгиликлар

Мэйсон Гринвуд МЮга қандай кириб келгани ҳақида гапирди

Ҳужумчи Мэйсон Гринвуд "Манчестер Юнайтед" скаутлари назарига тушгани ҳақида гапирди.

Ушбу мавсумда 18 ёшли футболчи Оле-Гуннар Сульшер қўл остида "Манчестер Юнайтед"да очилиб кетди ва 12 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, 15 марта асосий таркибда майдонга тушди.

Брэдфорднинг "Айдл Жуниорс" жамоаси таркибидаги бир ўйинда Гринвуд захирадан ўйинга тушди. Ўшанда у 6 ёш эди ва аста-секинлик билан "Манчестер Юнайтед" назарига туша бошлади.

"Айдл Жуниорс" таркибида ўйнаётган пайтим "Юнайтед" скаутлари мени кўришган.  Эсимда. 2:0 ёки шунга ўхшаш ҳисобда мағлуб бўлаётгандик. Кейинчалик майдонга тушдим ва 10та гол урдим. Шунчаки тўпни олардим, рақибларни алдаб ўтиб, дарвозага киритардим. Кейинчалик шу ишни давом эттиравердим.

"Юнайтед" таркибида илк марта ўйнаганимда 6 ёки 7 ёш эдим. Илк машғулотим эсимда, жуда эрта боргандим. Машинада боришни истамай, машғулот маййдонига тўпни тепиб боргим келган. Ярим соат давомида шунай бўлган, ҳудди орқа ҳовлимда тўп тепаётгандек стадионни уйим каби ҳис қилганман", - деб сўзларидан иқтибор келтиради "The Sun".

Бундай машғулот ўташни унинг "Юнайтед"даги илк мураббий Марк Синьор тайинлаган: "Маҳаллий газеталар 10 гол ҳақида ёзганидан кейин у бизнинг ривожлантириш марказимизга келганди ва тарих ўша ердан бошланган. Ишга эрта бордим ва Мэйсоннинг автотураргоҳда тўпни тепишини томоша қилдим. Бу ажойиб эди! У Хаддерсфилддаги марказимизга борди ва ўзидан катта бўлган футболчилар билан тўп тепди. Ўша пайтда уни бир неча клублар кузатиб борарди. Бироқ биз уни ўзимизда олиб қола билдик", - деди мураббий.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика