UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  1 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  37 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3

"Металлург"да пуллари қолиб кетган футболчилар ПФЛга даъво аризаси бериши мумкин Янгиликлар

"Металлург"да пуллари қолиб кетган футболчилар ПФЛга даъво аризаси бериши мумкин

Теглар :  МеталлургПФЛ
Кеча — 14 сентябрь куни Профессионал футбол лигаси комиссияси Бекободнинг "Металлург" клуби қароргоҳида бўлди.

Ҳозирга қадар "Металлург" футбол клубининг футболчилар ёки мураббийлар олдидаги қарздорлиги масаласида ПФЛга шикоят аризаси келиб тушмаган. Ҳисоб-китоб юритиш борасида мазкур жамоанинг ишлари жойида.

Шунга қарамай, 2016 йилнинг сентябрь ойидан то ҳозирги вақтга қадар "Металлург" жамоасида фаолият кўрсатган футболчилар, ишчи-ҳодимлар ёки мураббийлар молиявий муаммолар ва камчиликлар юзасидан Профессионал футбол лигасига мурожаат билан чиқишлари мумкин. Ташкилот "Металлург" клубида қарздорлик мавжуд эканлигини аниқласа, клубда қолиб кетган пуллар ундириб берилади. Ушбу масала ПФЛ орқали ҳал бўлмаса, ишни Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги апелляция гуруҳи ўрганиб чиқади.

Маълумот учун, бирор футбол клубида маблағлари қолиб кетган футболчилар, мураббийлар, ишчи-ҳодимлар, хизмат кўрсатиш муассасалари икки йил муддат ичида даъво аризаси билан мурожаат қилишлари керак бўлади. Бу муддатдан ташқарида бўлган ишлар ПФЛ томонидан кўриб чиқилмайди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика