UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  17 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  0 17:02"Челси" — "Вест Хэм". Каллагер, Палмер ва Пакета асосий таркибда  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  5 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  8 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  2 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  13 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4

"Металлург"да ҳозир ҳаваскорлар ишламоқда - Андрей Шипилов Янгиликлар

"Металлург"да ҳозир ҳаваскорлар ишламоқда - Андрей Шипилов

Ўзбекистон Суперлигаси ўзининг айни қайноқ палласига кириб бормоқда. Урйиқит авжида. Лекин вақт ўтиб борган сари барчаси ойдинлашиб бораётгани ҳам бор гап.

Шошилманг, ҳали интрига тўлиқ якунига етгани йўқ. Олдиндаги учта тур иккинчи, учинчи ўрин эгаларини, Суперлигадан тушиб кетувчи кейинги жамоа номини аниқлаб бериши кундек равшан. Кеча ЎзПФЛ томонидан 24-тур саналари эълон қилинди. Биз ушбу тур олдидан тажрибали мутахассис Андрей Шипиловга юзландик. Суҳба асносида ўзимизни қизиқтирган бир нечта саволларни беришга жазм қилдик. 

- Андрей Сегеевич олдинда бизни финал мақомида ўтиши кутилаётган навбатдаги 3та тур учрашувлари кутмоқда. Шундай экан мутахассис сифатида 23-тур баҳслари олдидан тахмин ва фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Менимча "Турон" Суперлигадан тушиб кетиб бўлди. "Машъал"ни Про лигага тушиб кетишини истамаган бўлардим. Яхши жамоа. Александр Хомяковни мураббий ва инсон сифатида жуда ҳурмат қиламан. Виктор Кумиков "Андижон"да титаник мисоли қутқарувчи ролида иш олиб бормоқда. Улар элитада қолишга ҳақли эканликларини сўнгги турлардаги ўйинлари орқали кўрсатишмоқда. "Сурхон"нинг футболчилари ҳам ҳаракат қиляпти. 

- Ўйинларга қандай тахмин билдирасиз?

- АГМК - "Андижон", мезбонлар ғалаба қозонади. "Бунёдкор" - "Қизилқум" муроса кўчасини танлашади, деб ўйлайман. "Локомотив" - "Сўғдиёна" учрашувида ҳам дуранг қайд этилади. "Навбаҳор" - "Металлург", майдон эгалари уч очкога эга чиқади. "Машъал" - "Турон", муборакликлар ғалаба қозонади. "Пахтакор" - "Сурхон", "шерлар" ғалабани тантана қилади. Иккинчи ва учинчи ўринлар учун Олмалиқ ва Жиззах шаҳри бош жамоалари курашса керак. 

- Жорий мавсумнинг илк туридан сўнг "Металлург"дан кетдингиз. Табиийки сизда чемпионатни ташқаридан кузатиш имкони бўлди. Таассуротлар қандай бўляпти? Нима ёқмоқда ёки аксинча?

- Ҳақиқатдан ҳам даража кескин тушиб кетди. Юқоридаги 4-5ликдаги жамоалар ўз ўрнида. "Пахтакор" қайсидир маънода кучли таслим бўлди, дея оламан. "Локомотив" эса медаллар учун курашиши кутилганди. "Насаф" ўз даражасида барқарор кетмоқда. Жиззахда кучли ва иродали жамоа шаклланяпти. АГМК ҳам барқарор ва муҳими ишончли стратегия билан олдинга интилмоқда, десам нотўғри бўлмайди. Қуйидаги беш жамоа эса мавсум давомида муаммолар билан ўралашиб қолди. Мураббийлар эса "пайпоқ"дек алмашмоқда. Кўриниб турибдики, футболчилар ва ўйин билан боғлиқ муаммолар бор. Шунингдек клуб ичида муаммолар кўп. 

- Ушбу мавсумда ҳар бир турда ҳакамлик билан боғлиқ эътирозлар ва баҳсли вазиятлар юзага келмоқда. Сўнгги учрашувларга келиб мураббийлар очиқ фикрларини баён қилишга киришди. Микаэль Секейра ва Рўзиқул Бердиев ҳакам, Питер Хюистра майдон борасида эътирозларини беркитмади. Бу нимадан далолат бермоқда?

- Футболимиз халқаро майдонда нуфузи ошишини истасак, биз ўз жамоамиздаги нарсаларни тартибга солишимиз керак. Ҳамма нарсани оқилона режалаштириш зарур. Футболчиларимизни Европа чемпионатига қўйиб юбориш фойдали бўларди. Россия, Украина, Италия, Белгия, Польша ва ҳоказо. Қаранг Эрон, Жанубия Корея, Япония бу ишни қандай амалга оширяпти. 

- Собиқ жамоангиз "Металлург"нинг қониқарсиз натижалари сизни ажаблантираётгани йўқми?

- Ҳаммаси кутилганидек. 

- Сиз бошқарган йилларда жамоа барқарор натижа кўрсатиб келаётганди. Асосий таркибда ҳам бир нечта ёшлар дебют қилишга эришди. Жамоа эса тартибли футбол кўрсатарди...

- Мен ишлаган даврда комбинат раҳбарларидан тортиб мураббийларгача профессионал кишилар эди. Ҳозир эса ҳаваскорлар, яъни ўз ишининг профессионали бўлмаганлар ишлашяпти.

- Кейинги мавсумда сизни Суперлиганинг бирор жамоасида кўрамизми?

- Очиғи бу саволга нима деб жавоб беришни ҳам билмайман. Суперлигада мураббийлар ўртасида рақобат кучлилигини айтишим мумкин.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика