UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  0 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  2 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  3 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  5 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  1 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 08:50Ўртоқлик учрашувлари. Сон Хён Мин "Тоттенхем" мухлислари билан хайрлашди, "Аякс" "Монако" билан дуранг ўйнади, "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0 08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  1 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  2 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  1

“Металлург” ва "Олмалиқ" уч кун ичида учта ўзаро ўйин ўтказишди Янгиликлар

“Металлург” ва "Олмалиқ" уч кун ичида учта ўзаро ўйин ўтказишди

Мамлакат миллий чемпионати баҳслари бошланишига оз фурсат қолаётган бир пайтда Тошкент вилояти жамоалари – “Олмалиқ” ҳамда “Металлург” барча йўналишлар бўйича ўзаро ўйинларда куч синашишди.

Дербида бекободликлар устунлик қилишди.

Жума куни Бекободдаги А.Анохин номли стадионда мазкур клубларнинг ёшлар таркиблари куч синашишди. Кучли шамол остида ўтган ўйинда дарвозалар даҳлсизлиги сақлаб қолинди. Шундай бўлса-да, ҳар иккала жамоа мураббийлари ўз шогирдларининг ҳатти ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилганликларини яширишмади.

Шанба куни эса мазкур ўйингоҳда “Металлург” ҳамда “Олмалиқ” клубларининг қизлар жамоалари ўртасида назорат учрашуви ўтказилди. Маҳорат борасида рақибаларидан устун саналувчи бекободликлар буни амалда ҳам исботлашди. Ўйин “Металлург-вумен”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мезбонлардан голларнинг учаласини ҳам жамоа тўпурари Людмила Карачик киритди. Ўз навбатида “Металлург-вумен” таркибини “Севинч” жамоасининг собиқ ўйинчилари Маҳлиё Сарикова, Феруза Турдибоева ҳамда Зумрад Назаровалар билан кучайтирганлигини айтиб ўтиш лозим. Шунингдек, жамоа энг тажрибали ўйинчиларидан бири Наргиза Абдурасулова билан хайрлашди. Унинг эндиликда қайси жамоада фаолият олиб бориши ҳозирча аниқ эмас. “Металлург” футбол клуби раҳбарияти ва мухлислари номидан Наргиза Абдурасуловага жамоа муваффақиятларига қўшган катта ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз.



Энди “Олмалиқ” ва “Металлург” жамоаларининг асосий таркиблари ўртасида бугун бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини хусусида. Мазкур назорат учрашуви Олмалиқ шаҳрида ташкил этилди ва унда бекободликлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Меҳмонлардан голларни Дилмурод Каримов ва Исломжон Қобилов биринчи таймда ҳамда Алишер Зиёвуддинов иккинчи таймда 11 метрлик нуқтадан киритишди. Шу ўринда “Металлург” устози Рустам Мирсодиқов мавсумга тайёргарлик кўраётган барча ўйинчиларини синаб кўрганлигини айтиб ўтиш лозим. Биринчи таймда фаолият юритган 11 нафар ўйинчига иккинчи таймда дам берилди ва майдонга бошқа 11 нафар футболчи туширилди.

Бугунги ўйиндан кейин мураббийлар штаби футболчиларга бир кунлик дам беришди. Эртадан жамоа аъзолари Чирчиқ шаҳрида тўпланишади ва 1-тур ўйинига тайёргарликни давом эттиради. Эслатиб ўтамиз, “Металлург” янги мавсумни ўз уйида олий лигага қайтган Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика