UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси "Бунёдкор"да иш бошлади  0 12:30"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Ҳусановни мақтади  4 12:03Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи!  3 11:37"Барселона" 80 млн еврога баҳоланаётган туркиялик футболчига қизиқмоқда  4 11:09Хаби Алонсо – рекордчи!  1 10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0 10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  3 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  16 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  5 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0

"Металлург" уч нафар легионер билан шартнома имзолади Янгиликлар

"Металлург" уч нафар легионер билан шартнома имзолади

Мамлакат XXXIII миллий чемпионати арафасида Бекободнинг "Металлург" жамоаси ўз таркибини кучайтиришга жиддий эътибор қаратмоқда.

Қишки трансфер ойнаси очилиши ҳамон клуб раҳбарияти уч нафар хорижлик футболчи билан келишувга эришди.

Суперлига-2023 мавсуми якунида "Металлург" жамоаси билан шартнома муддатини яна уч йилга узайтирган бош мураббий Веско Стешевич икки нафар ҳамюртини Бекобод клубида ўйнашга кўндирди. Уларнинг ҳар иккаласи ҳужумкор футболчилар эканлиги эътиборга молик. Ўтган мавсумни Литванинг "Жальгирис" (Вильнюс) жамоасида ўтказган Марко Миличкович марказий ҳужумчи амплуасида кўпроқ майдонга тушади. 

Черногриянинг "Арсенал" клубидан келаётган Бобан Жоржевич эса кўпроқ ҳужум ортида ўйнайди. Жамоанинг ҳужумларини ташкил этиш ва имкон туғилиши ҳамон бошланган комбинацияни якунлашни хуш кўрадиган Бобан "Металлург"нинг олдинги чизиғини кучайтириши кутиляпти.

Бекободликларнинг ҳимоя чизиғида эса тажрибали Давронжон Эргашев пайдо бўлаяпти. "Бунёдкор" билан шартномаси тугаб, эркин агентга айланган тожикистонлик футболчи ҳам фаолиятини "Металлург" билан боғлашга қарор қилди. Шунинг баробарида бекободликлар легионер ўйинчилар лимитидан тўлиқ фойдаланиб бўлишганини ҳам қайд этиш лозим.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика