UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   1 08:14Клаудио Раньери ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди  1 07:42Ўртоқлик учрашуви. «Шўртан» «Сўғдиёна»га мағлуб бўлди  0 04:01А Серия. Педронинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Лацио"га меҳмонда "Милан" устидан ғалабани тақдим этди  6 01:08"Ман Сити" Англия кубоги чорак финалида "Борнмут" билан ўйнайди, "Астон Вилла" эса "Престон" билан  3 00:51"Тоттенхем" Вернер бўйича қарор қабул қилди  0 00:22Англия кубоги. МЮ "Олд Траффорд"да "Фулхэм"га пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  27 23:52А Серия. "Рома" иродали ғалабага эришди. Шомуродов танаффусда захирага олинди, унинг ўрнига тушган Довбик эса ғалаба голини урди  70 23:22"Манчестер Сити" Де Брюйнега шарт қўйди  5 22:58Сансет Ла Лигада февраль ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун Мбаппе, Антони, Педри ва Будимирдан ўзиб кетди  2 22:35"Барселона" 2025 йилда ҳали мағлуб бўлгани йўқ: 12 ғалаба, 3 дуранг  20 22:09Ла Лига. "Барса" ўз уйида "Реал Сосьедад"ни тор-мор этди, меҳмонлар 17-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  102 21:53Ла Лигадаги посбон "Арсенал"га йўл олиши мумкин  0 21:30"Ювентус" Антонини МЮдан сотиб олиши учун икки шарт маълум бўлди  0 20:08Роналду "Ал Насср"нинг Теҳронда бўлиб ўтадиган "Истиқлол"га қарши ўйин учун қайдномасига киритилмади. Нега?  24

“Металлург” тиббий кўрикдан ўтди Янгиликлар

“Металлург” тиббий кўрикдан ўтди

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси кеча ва бугун Ўзбекистон футбол федерацияси қошидаги “Футбол-мед”да тиббий кўрикдан ўтди.
Даставвал асосий таркиб вакиллари, бугун эса ёшлар таркиби шифокорлар назоратидан ўтишди. Кўрик якунлари эртага маълум қилинади.

Ўз навбатида янги мавсумга тайёргарлик жараёнида асосий таркиб ўйинчилари олий лиганинг янги вакили – Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушганлиги ва бу ўйин дуранг натижа билан интиҳо топганлигини айтиб ўтмоқчимиз.

Мазкур учрашувда ҳам “Металлург” бунёдкорчиларга қарши ўтказилган ўйиндаги таркибини туширди. Бекободликларда бир неча марта гол киритиш имконияти бўлди.  Ўз навбатида ғузорликлар ҳужумчиси Игорь Таран пенальтидан фойдалана олмаганлигини ҳам қайд этиш лозим.

Эртага пойтахтимиздаги “Чилонзор” стадионида “Металлург” ва “Олмалиқ” жамоаларининг асосий таркиблари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув 15:00 га режалаштирилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика