“Металлург” Суперлига 2-туридан олдин янги ўйинчиларининг тақдимот маросимини ўтказди
06 мар 2024 21:59
Янгиликлар
“Металлург” Суперлига 2-туридан олдин янги ўйинчиларининг тақдимот маросимини ўтказди
Бекободнинг "Металлург" клуби таркибдаги янги ўйинчиларнинг тақдимот маросимини ташкил қилди.
"Металлург" 2024 йилги мавсум арафасида 8 нафар янги ўйинчи билан шартнома имзолади. Улардан уч нафари – Мирғиёс Сулаймонов, Аббос Отахонов, Ҳазратжон Турсунқулов турли муддатли танаффусдан кейин қадрдон жамоасига қайтишди. “Металлург” таркибини шунингдек, уч нафар легионер – Мирко Миличкович, Бобан Жоржевич ҳамда Давронжон Эргашевлар билан тўлдирди. Бундан ташқари жамоага тажрибали дарвозабон Раҳимжон Давронов ва ярим ҳимоячи Сирожиддин Қўзиевлар келиб қўшилди.
Тақдимот маросимида клуб бош директори Шавкат Саидов ҳамда жамоа бош мураббийи Веско Стешевичлар янги ўйинчилар мавсум давомида қайси тартиб рақамларида майдонга тушишларини маълум қилишди", -дейилади клуб берган хабарда.










Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар