

Бекободдаги “Металлург” стадионида ҳам прожекторларни созлаш, унга қўшимча янги чироқларни ўрнатиш ишлари олиб борилди.
Илгари мазкур стадион ёритиш тизими 1000 люксни ташкил қилаётган эди. Феврал ва март ойларида янги лампалар ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Кеча Лига мутахассиси Бекободда стадион прожекторлари люксини ўлчади. Эндиликда “Металлург” стадиони ёритиш тизими 1800 люксдан ошди.




