

Бу ҳақда "Championat.asia" сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
"Металлург" ўз уй стадиони таъмирланаётгани боис рақибларини Олмалиқда қабул қилаётганди. Аммо сўнгги турда ОКМК ҳам ўз майдонида ўйнаши керак. Шу боис, Бекобод клуби 1 декабрь куни номинал мезбон сифатида "Олимпик"ни "Жар"да қабул қилади.




