

Бекободликлар ўтган мавсум “Динамо”да ҳаракат қилган Ҳазрат Турсунқулов ортга қайтарди. Ҳазрат Турсунқулов қишки трансфер ойнасида "Металлург" билан келишувга эришган саккизинчи янги ўйинчи бўлди. Унга қадар бекободликлар Раҳимжон Давронов, Марко Миличкович, Бобан Жоржевич, Сирожиддин Қўзиев, Давронжон Эргашев, Аббос Отахонов, Мирғиёс Сулаймоновларни ўз таркибига қўшиб олганди
Шунингдек, бекободликлар таржибали ярим ҳимоячи Сардор Абдураимов билан келишувни яна бир йилга узайтирди.
Сардор Абдураимов ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида "Металлург" сафига келиб қўшилган, бекободликлар таркибида барча 13 учрашувда майдонга тушганди



