UZ

Сўнгги янгиликлар

20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  0 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  4 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  19 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  10 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3

"Металлург": Шаҳзодбек Нурматов жамоа тўпурари Янгиликлар

"Металлург": Шаҳзодбек Нурматов жамоа тўпурари

Сўнгги мавсумларда кузатилаётгани каби бу йилги чемпионатда ҳам “Металлург” таркибида рақиблар дарвозасига энг кўп гол киритган ўйинчи Шаҳзодбек Нурматов бўлди.

Унинг аниқ зарбалари “Андижон”, “Қизилқум”, “Шўртан” ва “Навбаҳор” дарвозабонларини 2 мартадан ранжитган бўлса, “Бухоро” ҳамда “Олмалиқ” жамоалари посбонлари 1 мартадан ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди.

“Металлург” тўпурарлари рўйхатида иккинчи  поғонани 7 тадан гол билан Аюбхон Нўъмонов ва Саиджон Абдужабборовлар эгаллаб туришибди. Ярим ҳимоячимиз Муроджон Тошматов рақиблар дарвозаси томон 4 марта йўл топа олган бўлса, Дилмурод Каримов ҳамда Руслан Вагаповлар ўз исми шарифларини 3 мартадан таблога ёздириб қўйишди. Алишер Зиёвуддинов, Шоҳназар Норбеков, Мирғиёс Сулаймоновлар мавсумда икки мартадан муваффақиятга эришишди. 3 нафар футболчимиз – Сардор Расулов,Э Зоҳид Абдуллаев ҳамда Миртўра Акбаровлар 2015 йилги мавсумда 1 тадан гол муаллифлари бўлишди. “Металлург” ҳисобига ёзилган яна битта гол “Олмалиқ” билан сафар ўйинида мезбонлар ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов ҳисобига ёзилди.

Бу йилги мавсумда бекободликлар “Шўртан” жамоаси билан ўйинларда юз фоизлик натижа кўрсатишди. “Машъал” ҳамда “Қизилқум” билан ўзаро рақобатда ҳам “Металлург”нинг кўрсаткичи ижобий. Мамлакат вице-чемпиони билан эса ҳар иккала учрашувда дуранг ўйнадик. Ўз навбатида “Нефтчи”, “Бунёдкор” ҳамда “Пахтакор” жамоаларига қарши учрашувларда очко ололмадик. “Сўғдиёна” билан кўрсаткич ҳам манфий. “Металлург” футболчиларининг аниқ зарбаларидан биронта ҳам клуб дарвозаси даҳлсиз қолмади.

2015 йилги мавсум учрашувларида ҳакамлар “Металлург” жамоаси қанот ҳимоячиси Мирғиёс Сулаймоновга 10 та сариқ карчочка кўрсатди. Огоҳлантиришлар боис Сулаймонов мавсумнинг 2 та ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

“Металлург”нинг яна 14 нафар ўйинчиси бу йилги чемпионатда огоҳлантирилди. Уларнинг кўрсаткичлари қуйидагича: Жавлон Мирабдуллаев – 8 та, Дониёр Одилов – 7 та, Дилмурод Каримов ва Аюбхон Нўъмонов – 6 тадан, Давронбек Каримқулов, Алишер Зиёвуддинов – 4 тадан, Руслан Вагапов, Саиджон Абдужабборов, Шаҳзодбек Нурматов – 3 тадан, Шоҳназар Норбеков, Муроджон Тошматов – 2 тадан, Ҳикмат Ҳошимов, Зоҳид Абдуллаев, Александр Ковалев – 1 тадан.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика