

Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Жамоалар анча вақт майдон марказини қўлга олиш учун позицион ўйин намойиш этишди. Ҳужумлардан бирида Ҳазрат Турсунқулов олис масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Учрашувнинг 71-дақиқасида “Металлург” посбони ҳамда ярим ҳимоячисининг эҳтиётсизлиги боис жарима майдони яқинида тўпни эгаллаб олган семейликларнинг 21 ёшли ҳужумчиси Иван Свиридов олис бурчакни қийинчиликсиз нишонга олди – 1:1. Шундан кейин ҳам ҳар иккала жамоада қулай имкониятлар бўлса-да, мазкур ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.
Энди “Металлург” 10 февраль санасида Премьер лиганинг бошқа бир жамоаси – “Жетису”га қарши назорат учрашувида майдонга тушади.
“Елимай” – “Металлург” – 1:1
Голлар: Ҳазрат Турсунқулов (21), Иван Свиридов (71)
“Металлург”: Раҳимжон Давронов, Аброр Тошқўзиев, Аббос Отахонов, Зафар Раҳимжонов, Мирғиес Сулаймонов, Искандар Шайқулов, Алишер Хайруллаев, Ҳазрат Турсунқулов, Равшан Абдуманнонов, Беҳруз Абдуллаев, Шаҳзодбек Убайдуллаев.
“Елимай”: Денис Кавлинов, Берик Айтбаев, Сергей Кейлер, Султан Абилгази, Дмитрий Шмидт, Никита Корзун, Майком Родригес, Еркебулан Нургалиев, Нурсултан Советкази, Роман Муртазаев, Иван Свиридов.



