UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  25 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  35 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18

“Металлург” – “Олмалиқ”: ёшларимизда ғалаба, асосий таркибда мағлубият Янгиликлар

“Металлург” – “Олмалиқ”: ёшларимизда ғалаба, асосий таркибда мағлубият

Теглар :  Металлург
2016 йилги мавсумга ҳозирлик кўраётган жамоалар айни кунларда сўнгги кўрик-назорат учрашувларини ўтказишмоқда.

Тошкент вилояти клублари – “Металлург” ҳамда “Олмалиқ” жамоалари мавсум арафасида иккинчи марта ўз кучларини синаб кўришди. Бу сафар ҳам бекободлик ёшлар ғалаба қозонишган бўлишса, асосий таркиблар баҳсида Игорь Шквирин шогирдлари зафар қучишди.

Ёшлар таркиблари ўртасидаги учрашув Бекобод шаҳридаги А.Анохин номидаги стадионда бўлиб ўтди ва унда бекободликлар қўшнилар дарвозасига жавобсиз учта тўп йўллашди – 3:0. Голларнинг иккитаси Мансур Нуралиев ҳисобига ёзилган бўлса, яна битта гол муаллифи Озод Комилов бўлди. У пенальтини муваффақиятли амалга оширди.

Асосий таркиблар ўртасидаги вилоят дербисида Рўзимбой Аҳмедовнинг пенальтидан урган  голи “Олмалиқ”қа ғалаба келтирди. Энди жамоалар чемпионатнинг биринчи турига тайёгарлик кўришади.

Назорат ўйинида жамоалар қуйидаги таркибларда майдонга чиқишди:


"Олмалиқ" - "Металлург" – 1:0 (0:0). “Бунёдкор” академияси майдони.
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Тимур Гайнулин, Ришат Нўъмонов.
Гол: Рўзимбой Аҳмедов(пенальтидан).

"Олмалиқ": Никита Шквирин, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Евгений Гоголь, Раҳматулло Бердимуродов,Дилшод Жўраев, Дарко Станоевич, Ярослав Мартинюк, Зоҳир Пиримов, Рўзимбой Аҳмедов, Арслонмурод Аманов, Фарҳод Тожиев.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Максим Криушев, Никита Павленко, Дониёр Исмоилов, Суннат Абдуллажонов, Ислом Иномов, Азизбек Суюнов, Миржамол Қосимов, Саидкомил Акбаров, Руслан Вагапов.

"Металлург": Зафар Сафаев, Дониёр Одилов, Даврон Каримқулов, Фарҳод Намозов, Аюбхон Номанов, Зоҳид Абдуллаев, Ислом Қобилов, Жаҳонгир Абдумўминов, Саид Абдужабборов, Мурод Тошматов, Мирғиёс Сулаймонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Жавоҳир Эсонқулов, Жасур Ҳакимов, Дилмурод Каримов, Эргаш Исмоилов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика