UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  0 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  4 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  10 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  19

“Металлург” - “Насаф”. Превью Янгиликлар

“Металлург” - “Насаф”. Превью

Теглар :  МеталлургНасаф
“Насаф” Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг 12-тур учрашувини сафарда Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув Бекобод шаҳридаги “Металлург” марказий стадионида соат 17:45да бошланади.

Навбатдаги учрашув жамоаларнинг ўзаро 39 – учрашуви бўлади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда илк марта  1998 йили туқнаш келишган. Ўзаро учрашувларнинг статистикасига эътибор қаратсак, жамоалар миллий чемпионатимизда ўзаро 38 марта туқнаш келишган. Бўлиб ўтган 25 ўйинда “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. 4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган 9 учрашувда бекободликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” футболчилари устунликни ўз қўлларида ушлаб туришибди – 30:67.

Бу жамоаларнинг ўтказилган тўрт учрашувида “аждарлар” йирик ҳисобда зафар қучишган. Энг йирик натижа 2004 йил 15 мартда Қаршида кечган баҳсда қайд этилган. Унда “Насаф” жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз еттита тўп йўллашга муваффақ бўлган.

Мазкур жамоалар ўтган йилги чемпионатда сўнгги бор Қаршида куч синашишган, унда “аждарлар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Учрашувда Драган Черан дубл қайд этган, яна бир гол Ҳикмат Ҳошимов томонидан ўз дарвозасига киритилган. Учрашув видеошарҳи.

Бекободда ўтган учрашувлар ҳақида


Бекободда бўлиб ўтган 19 учрашувнинг 8тасида “Насаф” ғалаба қозонган. Уч учрашувда дуранг ва яна 8 учрашувда маъданчилар ғалабага эришган. Демак, Бекободда бўлиб ўтган учрашувларда жамоалар тенг натижаларга эришган. Навбатдагиси Бекобод  шаҳридаги 20-учрашув сифатида тарихга киради.

Қуйида Бекободда бўлиб ўтган сўнгги 5та  учрашувнинг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

16.05.2016.  9-тур. “Металлург” – “Насаф” 1:0
30.09.2015.  24-тур. “Металлург” – “Насаф” 0:1
12.09.2014.  22-тур. “Металлург” – “Насаф” 0:2
29.09.2013.  24-тур. “Металлург” – “Насаф” 2:1
18.08.2012.  18-тур. “Металлург” – “Насаф” 1:0
 

Кўриб турганингиздек, “Насаф” Бекободда “Металлург”ни сўнгги бор 2015 йилги чемпионатда мағлуб этган.

Учрашув ҳакамлари


“Металлург” – “Насаф” учрашувини ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади, иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан. Учрашувда заҳира ҳаками сифатида Игорь Гормашев ишлайди. Ҳакамлар ишини Игорь Нехочин назорат қилади. Наманган шаҳридан.

Учрашувга ПФЛ вакили сифатида Александр Фролов ташриф буюради.

ЎзПФЛ 12-тур
“Металлург” (Бекобод) – “Насаф” (Қарши)
26.05.2017. “Металлург” марказий стадиони. 17:45да
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло  Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Захира ҳаками: Игорь Гормашев (Тошкент)
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган)
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов (Тошкент).

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов бу йилги  чемпионатда жамоамиз иштирокидаги 2та учрашувни бошқарган, шулардан биттасида ғалаба ва яна биттасида жамоамиз мағлубиятга учраган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Насаф” жамоаси айни пайтда 20 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг 2-поғонасини эгаллаб турибди. “Металлург” жамоаси 8 очко билан сўнгги 16-поғонада бормоқда. Ўтган турда жамоамиз Ғузорда “Машъал” жамоасини кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Металлург” жамоаси эса сафарда “Олмалиқ” жамоасига 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган.

Учрашувларнинг бошланиш вақтлари

“Металлург” - “Насаф” жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 25 май пайшанба куни соат 17:30да бошланади. Жамоаларнинг асосий таркиблари  ўртасидаги учрашув эса, 26 май жума куни “Металлург” марказий стадионида соат 17:45да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика