"Металлург" Намангандаги ягона ғалабасини қачон қўлга киритган?

Iskandarov Abdulaziz
11 мар 2023, 15:08
Ўтган турда ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлган "Металлург" бугун яна бир водий клуби "Навбаҳор"га қарши майдонга чиқади.

Бекободликлар шу кунгача Наманганда 26 маротаба меҳмон бўлган. Мутлоқ устунлик майдон эгалари томонида 18 ғалаба, 7та баҳсда томонлар муроса кўчасини танлаган. Фақат 1та ўйинда "Металлург" ортга уч очко билан қайтганини айтишимиз мумкин. Жамоа Намангандаги ягона ғалабасини 2016 йилги мавсумда қўлга киритган (0:1). 

21.06.2016. 13-тур

"Навбаҳор" - "Металлург" 0:1

Гол: Зоҳид Абдуллаев 34

"Навбаҳор": Алибек Туробов, Хайрулла Каримов, Обид Жўрабоев, Игорь Голбан, Тохир Шамсиддинов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Владислав Павленко, Сардор Азимов, Анвар Ражабов, Мўйдин Мамазулунов

Бош мураббий: Рашид Ғофуров

"Металлург": Сухроб Султонов, Хикмат Хошимов, Дилмурод Каримов, Даврон Каримқулов, Дониёр Одилов, Мурод Тошматов, Жаҳонгир Абдумўминов, Мирғиёс Сулаймонов, Ислом Қобилов, Зоҳид Абдуллаев, Жавоҳир Эсонқулов  

Бош мураббий: Рустам Мирсодиқов

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia