"Металлург" испаниялик мураббий билан шартномани узайтирди

Sherzod Nurmatov
15 ноя 2022, 17:00
Бу ҳақда Бекобод клуби матбуот хизмати хабар берди.

"2021 йилги мавсум сўнгидан "Металлург" жамоасида бош мураббий лавозимида ишлаб келаётган испаниялик мутахассис Луисма Эрнандес билан клуб ўртасидаги шартнома муддати яна бир йилга узайтирилди. 

Клуб раҳбарияти "Локомотив"га қарши ўтказилган охирги учрашувидан кейин Луисма Эрнандеснинг бўлғуси мавсум режаларини муҳокама этди. 

Якунда 2023 йилги миллий чемпионатда ҳам ҳамкорлик давом эттиришга келишиб олинди", – дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, "Металлург" Луисма Эрнандес қўл остида якунланган мавсумни 10-ўринда тугатди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Металлург" клуби матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›