"Металлург" Илёсовга жиддий қизиқмоқда
27 фев 2018 18:30
Янгиликлар
"Металлург" Илёсовга жиддий қизиқмоқда
Янги мавсумга Андрей Шипилов қўли остида тайёргарлик кўраётган «Металлург» селекция ишларини кенг суратда олиб борди.
Бекободликлар трансфер бозорининг сўнгги кунларида ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олмоқчи. Гап шундаки, «Машъал»нинг иқтидорли посбони Жавоҳир Илёсовга «Металлург» жиддий қизиқмоқда. Шу боис «газчилар» 24 ёшли дарвозабонни бир йилга ижара асосида супер лига жамоасига бермоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал «Машъал» яна бир футболчиси - Зафар Тўраевни ҳам бекободликларга ижарага беришни маъқул топганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар