"Металлург" ФК: Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!

Narzulla Saydullayev
1 янв 2016, 11:19
Миллионлар ўйинига алоқадор ва унга бефарқ бўлмаган барча инсонларни, азиз юртдошларимизни Профессионал футбол клуби – “Металлург” номидан кириб келган Янги 2017 йил билан табриклаймиз.

Янги йил барчанинг хонадонига бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, омад ва зафарлар олиб келсин.

2017 йил мамлакатимиз футболи учун жуда муҳим йил ҳисобланади. Мамлакатимиз мустақилликка эришган кундан буён миллионлаб ишқибозларимиз орзиқиб кутаётган Мундиаль – Жаҳон чемпионатига йўлланма йўлидаги ҳал қилувчи учрашувлар бошланади. «Металлург» футбол клуби, жамоа ўйинчилари ҳамда раҳбарияти Миллий терма жамоамизга бу йўлда улкан зафарлар тилайди. Ички чемпионатимиз – профессионал футбол лигаси олий лига мусобақасида эса барча клубларга чиройли ўйин, мухлислар эътибори ва эътирофини тилаймиз. Ўз навбатида Бекобод аҳлини, “Металлург”нинг барча мухлисларини ҳам эркаклар ва аёллар жамоаси, футзал жамоаси аъзолари номидан чин дилдан самимий муборакбод этамиз. Янги йилда эзгу ниятларингиз амалга ошишини истаб қоламиз!

Янги йил ҳаммамиз учун омадли ва муваффақиятлар йили бўлсин!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia