UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  0 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  31 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  4 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3

“Металлург”: Достон Турсунов, Дониёр Исмоилов ва Наврўз Алимов келди Янгиликлар

“Металлург”: Достон Турсунов, Дониёр Исмоилов ва Наврўз Алимов келди

Бекободнинг “Металлург” жамоаси Янги йил байрамидан қайтди ва иккинчи йиғинни ҳам Чирчиқ шаҳрида давом эттирмоқда.

Футболчилар ҳар куни икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишаяпти ва жисмоний тайёргарликни тиклаш жараёнини катта эътибор қаратилмоқда. Машғулотлар “Кимёгар” стадионида олиб бориляпти. Шанба кунига мураббийлар штаби жамоанинг асосий ва ёшлар таркибларини уйғунлаштирган ҳолда ўзаро ўйин ўтказишни режалаштирмоқда. 13 январь куни “Металлург” футболчилари тиббий кўрикдан ўтади. Эртаси куни эса пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қўқон 1912” жамоасига қарши назорат учрашуви режалаштириляпти.

Жамоа таркибида баъзи янгиланишлар бўлиши кутилмоқда. Айни пайтда клуб ярим ҳимоячиларидан бири Жаҳонгир Абдумўминов Таиланд жамоаларидан бирида кўрикдан ўтаётганлигини маълум қилгандик. Жамоа таътилдан қайтгач “Металлург” машғулотларига уч нафар янги ўйинчи келиб қўшилди. Булар “Олмалиқ” ҳужумчиси Дониёр Исмоилов,  “Қўқон 1912” ҳимоячиси Достонбек Турсунов ҳамда “Қизилқум”, “Пахтакор” ҳамда “Қўқон 1912” жамоаларидаги фаолияти орқали яхши таниш бўлган ҳужумчи Наврўзбек Алимовлардир. Ўз навбатида бугун жамоа машғулотларига Копадзелар сулоласининг кенжа вакили Камронбек Копадзенинг ҳам келиб қўшилиши кутиляпти.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика