“Металлург” бугундан тайёргарликни давом эттиради

Narzulla Saydullayev
10 ноя 2017
Мамлакат миллий чемпионатининг 28-турида дам олган Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзолари бугундан эътиборан охирги икки тур учун тайёргарлик жараёнини давом эттиради.

Куннинг иккинчи ярмида асосий таркиб ўйинчилари Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида жамланишади ва режага мувофиқ машғулотларни бошлашади. Ёшлар таркибининг маҳаллий ўйинчилари Бекободда ҳозирлик кўришса, четдан келган ёшлар асосий таркиб аъзоларига қўшилишади.

Эслатиб ўтамиз, “Металлург” футболчилари 29-турни сафарда, мусобақа жадвалида ёнма ён поғонада бораётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказади. Сўнгги турда эса ҳамшаҳарларимиз Бекободда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши майдонга чиқишади. Охирги икки тур ўйинлари бир вақтда, соат 14:00 да бошланишидан хабарингиз бор.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia