“Металлург” бугун Ироқ жамоасига қарши ўйнайди
14 фев 2017 15:44
Янгиликлар
“Металлург” бугун Ироқ жамоасига қарши ўйнайди
Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказади.
Пойтахт вилояти вакилларининг рақиби Ироқнинг “Ал Нафт” жамоаси бўлади. Рақиб анча жиддий, бу йилги мавсумда ўз мамлакати чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Ўтказилган 18 учрашувнинг 12 тасида ғалаба қозонган, 4 та ўйинда дуранг ўйнаган, 2 та учрашувда эса имкониятни бой берган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 30:8. “Ал Нафт” 40 очко жамғарган ҳолда чемпионатда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Маълумот ўрнида, футбол бўйича Ироқ миллий чемпионати Суперлигасида жами 20 та жамоа қатнашади ва у куз ҳамда баҳор тизимида ўтказилади.
“Ал Нафт” – “Металлург” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.
Фикрлар