UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  6 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  11 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  7 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  6 08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   9 08:14Клаудио Раньери ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди  6

"Металлург": Ассалом футбол баҳори! Янгиликлар

"Металлург": Ассалом футбол баҳори!

Теглар :  Металлург
Ниҳоят футбол ишқибозлари орзиқиб кутган онлар етиб келди.

Ўзбекистон XXV миллий чемпионати эшик қоқмоқда. 5 март куни республикамизнинг бешта стадионида янги мавсумнинг байроқлари кўтарилади. Бекобод шаҳримиздаги “Металлург” стадионида майдон эгалари – “Металлург” Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади. Биз барча футбол ишқибозларини, “Металлург” жамоасининг фидойи мухлисларини янги мавсум билан, футбол баҳорининг бошланиши билан самимий табриклаймиз! “Металлург” жамоамизга эса Ўзбекистон XXV миллий чемпионат ўйинларида омад ёр бўлишини тилаймиз. Чиройли, ғалабали ўйинларинг билан ишқибозларингни шод эт, “Металлург”!

Бу йилги иштирок “Металлург” жамоасининг мамлакат чемпионатларидаги 19-мавсуми бўлади. Ортда қолган чемпионатлар давомида бекободликлар жами 524 та учрашувда майдонга чиқишган. Шуларнинг 167 тасида “Металлург” футболчилари ғалаба қозонишган. 106 ўйинда кучлар тенг келган бўлса, 251 та учрашувда рақиблар зафар қучишган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи: 651-860. Ўзбекистон чемпионатларида “Металлург” жамоаси 607 очко жамғарган.

“Металлург” Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижани 2002 йилда қайд этган, 30 та ўйинда 48 очко жамғарган бекободликлар мусобақа жадвалининг 5-ўринидан жой эгаллашган. Ўтган мавсум эса севимли жамоамиз 30 та учрашувда 39 очко жамғарган ҳолда 9-ўриндан жой эгаллади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика