"Металлург" 4 йилдан бери "Навбаҳор"ни мағлуб эта олмаяпти

Оқил Абдубарноев
3 авг 2023, 23:47
Эртага Coca Cola Суперлигаси доирасида "Металлург" — "Навбаҳор" учрашуви ўтказилади.

Бекободликлар Наманган жамоасини чемпионатнинг сўнгги етти ўйинида мағлуб эта олмаган. Тошкент вилояти жамоаси охирги марта 2019 йилнинг августида Музаффар Музаффаровнинг ягона голи эвазига рақибини таслим этишни уддалаганди.

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида "Навбаҳор" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Мазкур учрашув эртага Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›