UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  6 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  5 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  323 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  6 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

"Металлург" 11 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди Янгиликлар

"Металлург" 11 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди

Бекободнинг “Металлург” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

"Дастлабки йиғин куниёқ жамоада бир қатор жузъий ўзгаришлар бўлганлигини кузатиш мумкин. Жамоанинг ўтган йилги асосий таркиби ўзаги сақлаб қолингани ҳолда янгиланиш сари катта қадам ташланганлигини пайқаш қийинмас. Аввал маълумот берганимиздек, клуб раҳбарияти жамоага бир қатор янги ўйинчиларни таклиф этди. Улар орасида Фозил Мусаев, Исломбек Исоқжонов, Аббос Отахонов, Ҳакимхон Аламхонов, Шоҳназар Норбеков, Эргаш Исмоилов, Забихилло Ўринбоев, Ихтиёр Тошпўлатов сингари тажрибали ўйинчилар қаторида кўрикка таклиф этилган янги номларни ҳам учратиш мумкин. Янги мавсумда “Металлург” шарафини ҳимоя этувчи якуний таркиб эса қишки ўқув-машғулот йиғини циклида аниқлаб борилади.

Ўз ўрнида бир неча мавсум “Металлург” шарафини ҳимоя этган бир қатор ўйинчилар билан клуб дўстона хайрлашганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Янги мавсум арафасида фаолиятини бошқа клубларда давом эттиришни ихтиёр этган Акбар Исматуллаев, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Акмал Турсунбоев, Муҳаммад Исаев, Иван Нагаев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Шаҳзодбек Нурматов, Дилшод Раҳматуллаев, Маҳмуджон Қудратиллаев, Руслан Розиев ҳамда мураббийлар Анатолий Курлаев ва Петр Гизимчукларга “Металлург” ПФК раҳбарияти, кўп минг сонли мухлислари номидан миннатдорчилик билдирамиз. Уларга Бекободдаги самарали ҳамкорликлари учун ташаккур изҳор этган ҳолда кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз",- дея хабар бермоқда "Металлург" матбуот хизмати.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика