

“Бу йилги мавсум, фаолиятимдаги энг яхшиси. Мен яхши спорт формасидаман, ҳаммаси яхши, ўзимга ишонаман. Олдинда бизни “Олимпиакос”га қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Ўйлашимча рақибимизни ютиш учун ҳамма нарса етарли. Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиш ҳақида ўйлашга ҳаққимиз ҳам йўқ”, - дейди Озил Goal.com сайтига.



