Мессининг “Реал”га қарши ўйинлардаги нохуш серияси якунланди

Eldor Akmurzayev
16 фев 2022, 08:05
ЕЧЛ 1/8 финалида ПСЖ Килиан Мбаппенинг голи эвазига “Реал”ни мағлуб этди – 1:0.

Учрашувда қатнашган Лионель Мессининг мадридликларга қарши ўйинлардаги ғалабасиз серияси ўз ниҳоясига етди. У 2019 йил мартидан бери “Реал” билан ўйинларда муваффақият қозона олмаётганди.

“Барселона” собиқ аъзоси ҳисобида Париждаги ўйинга қадар 3 мағлубият ва бир дуранг бор эди. Бу аргентиналик учун “қаймоқранглилар”га қарши ўйинлардаги энг ёмон серия ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru