UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  30 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  275 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  3 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  4 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  2 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  44 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  4 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  11

Мессининг асосий мақсади – "Барселона"га қайтиш Янгиликлар

Мессининг асосий мақсади – "Барселона"га қайтиш

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ёзда "Барселона"га қайтмоқчи.

Фаолиятини Каталония клубида давом эттириш аргентиналик учун устувор вазифа, деб ёзди журналист Санти Ауна Twitter'даги саҳифасида.

Манбанинг хабарига кўра, парижликлар клуби спорт директори Месси билан янги шартнома бўйича келишишга уринишда давом этмоқда. Футболчининг ўзи 2021 йилда Парижга кўчиб ўтишдан олдин бутун фаолиятини ўтказган клубга қайтиш вариантига интилмоқда.

Аввалроқ 35 ёшли футболчи ва ПСЖ маош борасида келиша олмагани ҳақида хабар берилганди. Аргентиналик футболчининг парижликлар билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Месси жорий мавсум ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика