Месси яна машғулотларда қатнашмади

Mirjalol Normatov
8 фев 2019, 19:57
"Барселона" ҳужумчиси Лео Месси оёғидаги жароҳати сабабли машғулотларда яна қатнашмади.

"Sport.es" хабарига кўра, футболчи индивидуал тарзда тренажёрда машғулотлар ўтказган.

Месси ЛаЛиганинг 22-тури доирасида "Валенсия"га қарши ўйинда олган жароҳатидан кейин "Реал"га қарши ўйинда 30 дақиқагина ҳаракат қилганди.

Ҳозирча аргентиналикнинг "Атлетик"ка қарши ўйинда қатнашиши борасида маълумотлар мавжуд эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es