

Биз ҳам ушбу тренддан орқада қолмаган ҳолда 6 карра "Олтин тўп" соҳибини ушбу дастур орқали миллатини билишга уриндик. Жавоб эса унинг 69% (!)га ўзбеклигини кўрсатмоқда. Ҳа, Лео бизга ЖЧ саралаш босқичи доирасидаги Яманга қарши ўйинда катта ёрдам берган бўларди.


Қизиғи, португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналдуни ҳам дастур 74%га ўзбек деб топмоқда. Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужум чизиғида бу икки юлдузнинг бўлиши бизни ЖЧга олиб чиқармиди?





