Месси: “Хитой жамоаларига ўтмайман, деб айтолмайман”

Aslanov Jasurbek
23 июн 2017, 02:30
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси қачонлардир Хитой жамоаларида тўп суриши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Илгарироқ аргентиналик футболчи “Манчестер Сити”га ўтиши ҳақида хабарлар чиққанди.

“Мен Хитой жамоасида тўп тепмайман, деб айтолмайман. Замонавий футболда ҳеч ким амалга ошмайдиган иш йўқ деб айтолмайди. Аммо менинг хаёлимга бундай фикр ҳеч қачон келмаган. Мен доим фаолиятимни “Барселона”да якунлашни ўйлаганман. Бутун фикру хаёлим келгуси мавсумда максимум совринларни қўлга киритишга қаратилган”, дейди “Олтин тўп”нинг беш карра соҳиби.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: abola.pt