Месси ва Неймар ПСЖинг ЧЛ доирасидаги "Брюгге"га қарши ўйин учун қайдномасида

Alisher
14 сен 2021, 15:00
ПСЖ ҳужумчилари Лионель Месси ва Неймар ЧЛ доирасидаги "Брюгге"га қарши ўйин учун Бельгияга йўл оладиган таркибда бор.

Аргентиналик ва бразилиялик футболчи "Клермон" (4:0)га қарши Франция чемпионати доирасидаги ўйинни ўтказиб юборишди, сабаб улар термадан кеч келишган эди.

Парижликларнинг лазаретида шунингдек Италия терма жамоаси таркибида жароҳат олган ярим ҳимоячи Марко Верратти бор.

Эслатиб ўтамиз, "Брюгге" - ПСЖ ўйини эртага Брюггеда бўлиб ўтади.







Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/PSG_English