Месси ва Маскерано режадагидан бир ҳафта олдин машғулотларга қўшилишади

Aziz Tukhtamuradov
30 июл 2015, 17:41
«Барселона»нинг аргентиналик футболчилари Лионель Месси ва Хавьер Маскеранолар яқин орада машғулотларга қўшиладилар.

Америка Кубоги муносабати билан уларга 5 августга қадар таътил берилганди. Бироқ, футболчиларнинг ўзи муддатидан бир ҳафта олдин машғулотларни бошлашга қарор қилишди. Улар 11 август куни "Севилья"га қарши бўлиб ўтадиган Европа Суперкубоги баҳсигача формаларини тиклаб олмоқчилар.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›