

Эквадорга қарши ўртоқлик учрашувида (1:0) Месси 56-дақиқада Анхель Ди Мария ўрнига майдонга тушди.
Футболчи 2023 йил 22 ноябридан буён илк бор майдонга тушди.
Март ойида Месси Сальвадор ва Коста-Рикага қарши ўйинларда майдонга туша олмади.
Месси Аргентина терма жамоаси сафида охирги учта ўйинда умуман гол ура олмади. Лионель сўнгги бор 2023 йил октябрь ойида Перу билан баҳсда гол урганди.



