Месси сўнгги 5 ўйинда гол урмади

Mirjalol Normatov
22 окт 2023, 14:14
Лео Месси "Интер Майами" таркибида голсиз серияни бошлади.

Аргентиналик футболчи бугун МЛС доирасида "Шарлотт"га қарши ўйинда рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Бу эса "Интер Майами"нинг мавсумдаги сўнгги ўйини бўлди.

Месси "Интер Майами" таркибида сўнгги 5 ўйинда гол ура олмадаи. Сўнгги марта у 27 август куни "Нью-Йорк Ред Буллс" (2:0) жамоасига қарши ўйинда дарвозага тўп киритганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia