

"Мессини барчамиз жуда яхши биламиз. Лео ҳар доим ғалаба қозонишни истайди. Шу боис Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу эса унинг шахсий иши.
Лео "Барселона"га тегишли футболчи. Лео "Барселона" қанча хоҳласа шу вақтга қадар қолиши мумкин. Лео шубҳасиз биз билан шартномасини узайтиради.
Браво ҳам, тер Штеген ҳам жамоани тарк этмайди. Бу дарвозабонларнинг иккаласи ҳам ўз ишининг усталари. Браво ёки тер Штегенни ўйнатиш исталган мураббий учун ёқимли бош оғриқ. Маскерано ҳам ҳеч қаерга кетмайди, қолади", - дейди Бартомеу.



