Месси "Сан Сиро"га яқин жойдан уй сотиб олди
09 авг 2020 12:54
Янгиликлар
Месси "Сан Сиро"га яқин жойдан уй сотиб олди
"Барселона" форварди Лео Месси Миландан уй харид қилди.
"Marca" хабарига кўра, уй "Сан Сиро"дан 6 км узоқликда жойлашган. Бу эса Мессининг "Интер"га ўтиши мумкинлиги борасидаги миш-мишларни янада авж олдирди. Бунга қадар "Интер" 2021 йил ёзида аргентиналик билан эркин агент сифатида шартнома имзолаши мумкинлиги борасида гап сўзлар кўпайганди. Италияликлар унга жуда катта маош таклиф қилишмоқда.
"Интер" вакиллари ҳам "Барселона"дагилар ҳам юқоридаги миш мишларни рад этишганди. "Барселона" президенти Бартомеу ҳам яқин вақтлар ичида Месси клуб билан шартномасини узайтиришини айтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар