Месси Роналду билан рақобат ҳақида: "Бу биз ва футболни яхши кўрадиганлар учун ажойиб давр бўлди. Биз мақтовларга лойиқмиз"

Aslanov Jasurbek
4 ноя 2023, 23:16
Лионель Месси Криштиану Роналду билан кечган узоқ йиллик рақобат ҳақида гапирди.

- Узоқ йиллар давомида Криштиану Роналду билан "Олтин тўп" учун беллашдингиз. Сизда рақибингиздан учта кўп соврин бор.

- Бу "кураш" спорт томонлама жуда зўр ўтди. Ушбу рақобатдан кучга тўлдик, чунки иккимиз ҳам ғалаба учун курашишни яхши кўрамиз.

У ҳам доимо зафар қучишни хоҳлайди. Бу иккимиз ва футболни севувчи барча учун ажойиб давр бўлди.

Биз иложи борича узоқроқ чўққида қолишга уриндик ва мақтовларга лойиқмиз деб ўйлайман. 10-15 йил давомида чўққида қолиш жуда қийин.

Ажойиб давр бўлди, бизни кузатганларда ажойиб хотиралар сақланиб қолади деб ўйлайман" - дейди Месси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe