Месси "Реал" базасида шуғулланади

Aslanov Jasurbek
21 мар 2018, 18:45
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида Каталония клубининг асосий рақиби бўлган "Реал" базасида шуғулланади.

Аргентина терма жамоаси 27 март куни Мадридда Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Баҳс "Атлетико"нинг уй стадиони "Ванда Метрополитано"да бўлиб ўтади, бироқ аргентиналиклар ушбу учрашувга "Реал" базасида тайёргарлик кўришни маъқул топди.

Аргентина терма жамоаси Испанияга қарши баҳсдан олдин 23 март куни Манчестерда Италия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail