Месси қайтди
02 июл 2024 17:39
Янгиликлар
Месси қайтди
Лионель Месси Копа Американинг 2-тури доирасида Чилига қарши беллашувда ўнг сонининг ҳаракатлантирувчи мушакларини шикастлаб олган эди.
Шу сабаб у Перуга қарши 3-тур учрашувини ўтказиб юборди.
Мусобақанинг 1/4 финал баҳслари олдидан Лео машғулотларга қайтди. Месси кечадан умумий гуруҳ билан шуғулланишни бошлади. Футболчи машғулотгача махсус мураббий билан индивидуал тарзда шуғулланди.
Копа Американинг чорак финалида Аргентина Эквадорга қарши кураш олиб боради. Ўйин 5 июль куни тонгги 06:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар