Месси: "Қарсаклар учун "Бетис" мухлисларига миннатдорчилик билдираман"

Aslanov Jasurbek
18 мар 2019, 10:54
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Бетис"га қарши бўлиб ўтган ЛаЛиганинг 28-тур учрашуви (4:1) ҳақида фикр билдирди.

Форвад ушбу баҳс хет-трик қайд этди.

"Бу биз учун ўта муҳим ғалаба. Бизга тўп билан яхши муомала қила оладиган жамоа тўқнаш келди. Аммо бутун баҳс давомида муаммоларга дуч келмадик, жуда яхши ҳаракат қилдик.

Учинчи голимдан сўнг "Бетис" мухлислари мени олқишлашди? Қарсаклар учун уларга миннатдорчилик билдираман. Мен билан бунақаси ҳеч қачон бўлмаган. Рақиб бўлишимизга қарамасдан улар доимо бизни яхши қабул қилишади" - дейди Месси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca