Месси МЛС регламентини бузди

Omonjon To`xtamirzayev
28 авг 2023, 13:42
"Интер Майами" форварди Лионель Месси МЛСдаги дебют ўйинидан кейин регламентни бузгани учун жазоланиши мумкин.

"Нью‑Йорк Ред Буллз"га қарши учрашувдан кейин (2:0) Лео журналистлар олдига ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашиш ва уларнинг саволларига жавоб бериш учун чиқмаган. Бу эса регламентга зид ҳисобланади.

МЛС бу вазият юзасидан аргентиналикни қандай жазо белгилаши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Месси чемпионат доирасидаги дебют ўйинида гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Goal