

"Ўйинда биз учун ижобий бўлган бир неча ҳолатларни ажратиб бериш мумкин. Аммо бошни баланд кўтариш керак. Турнирнинг асосий қисми ҳали олдинда.
Колумбияликлар тўп билан яхши ишлашди. Аммо биз яхши ўйнаётган вақтимизда улар вазиятлардан фойдаланиб кетишди. Бунгача улар дарвозамиз олдида юз фоизлик вазиятлар ярата олишмаётганди.у
Мағлубият бизга дарс бўлиши керак. Агарда Парагвайни мағлуб эта олсак, ўз ҳолатимизни яхшилаб оламиз", - деди Месси.



