Месси "Лион"га қарши учрашувда қатнашмаслиги мумкин

Sherzod Nurmatov
8 янв 2022, 21:24
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг Франция чемпионати 20-тури доирасидаги "Лион" билан баҳсда иштирок этиши сўроқ остида турибди.

Маълумотларга қараганда, 34 ёшли футболчи парижликларнинг охирги машғулотида иштирок этмаган. Унгача аргентиналик юлдуз индивидуал дастур асосида шуғулланаётганди. 

Месси Аргентинада коронавирусни бошдан кечирди ва шундан кейин ПСЖ умумий гуруҳида умуман машғулот олиб бормади.

Форвард ушбу мавсумда 16 ўйинда 6 та гол уриб, 5 та ассист қайд этди.

"Лион" – ПСЖ ўйини 9 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›